Жорий йил 14 ноябрь куни Хоразм вилоятининг Шовот туманида яшовчи З.Б. маст ҳолда уйида ўзаро жанжал оқибатида таниши А.Р.ни танасининг турли жойларига капкир билан уриб жароҳат етказиб, уйидан ташқарига чиқариб юборган. Натижада А.Р. шу хонадон олдида вафот этган. З.Б. ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.