Сурхондарёда аёл никоҳсиз туғилган фарзандини 3,5 миллион сўмга сотаётганда қўлга олинди

Сурхондарёда аёл никоҳсиз туғилган фарзандини 3,5 миллион сўмга сотаётганда қўлга олинди
Сурхондарё вилоятида аёл фарзандини сотаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири Департаментнинг Узун туман бўлими бошлиғи Сардорбек ҚУРБОНОВнинг маълумотига таяниб хабар қилди.

Маълум бўлишча Фарғона вилоятидан пойтахтга ишлагани келган Дилноза Бекбоева (исм-фамилиялар ўзгартирилган) шу ерда енгил пул топиш йўлини излаган. У Тошкентда фоҳишалик билан шуғулланган. Шундай кунларнинг бирида у ҳомиладор эканини сезиб қолади ва ҳомила катталашгани сабабли уни олдириб ташлай олмайди. Аёл ўз ота-онаси, қариндошлари олдида шарманда бўлмаслик учун фарзанддан "қутилиш" йўлини излайди. Шундай вазиятда у дўсти Сабоҳат Олимова билан маслаҳатлашади. Сабоҳат синглиси Мунира анча йиллардан бери фарзанд кўрмаётганини ва агар туғиб берса шу фарзандни унга сотишни маслаҳат беради. Шу мақсадда улар Сурхондарё вилоятига келади ва ўша ерда 2019 йил 26 январ санасида қиз фарзандни дунёга келтиради. Оқибатда Дилноза фарзандини Мунирага 3,5 миллион сўмга сотаётганда Департаментнинг Узун туман бўлими ходимлари томонидан қўлга олинади.

Суд Д.Бекбоева, С.Олимова ва М.Олимоваларни Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан айбдор деб топиб, қилмишларига яраша жазо тайинлаб ҳукм чиқарди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Мактуба 26 июл 2019 13:54
    кишлокдан содда булиб келиб, шахарда фохишалик килса уятсиз, ифлос
  2. Dilfuza Axmadaliyeva 26 июл 2019 12:20
    Фарзандидан кутилиш учун улдириб ташлаб кетаетганлардан кура.бе фарзандларни фарзандли килган яхшилик.(бу меннинг фикрим)
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Сурхондарёда аёл никоҳсиз туғилган фарзандини 3,5 миллион сўмга сотаётганда қўлга олинди