Аввалроқ барча ОАВ ва телеграм каналларда 19 ёшли қиз йўқолгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Бугун Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича йўқолган 19 ёшли Нарзуллаева Зулхумор Холмуродовна пойтахтнинг Миробод туманида истиқомат қилувчи танишларининг уйидан топилган. Уни топишда кўнгилли фуқаролар ва телеграм канал админстраторлари жонбозлик кўрсатган.
Эслатиб ўтамиз, қиз ва онаси Сурхандарё вилояти Денов туманидан келишган ва Сергели туманида Нилюфар кўчаси 77/7 манзили бўйича жойлашган тегирмонда ишлашади ва вақтинчалик ушбу завод ҳудудидаги алоҳида хонада истиқомат қилишади. 23-июль куни эрталаб соат тахминан 8.30 да оилавий жанжалдан сўнг қиз уйдан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.