Жорий йил 24 июл санасида Чорвоқ сув омборида соат таҳминан 14:00 ларда икки йигит қайиқдан йиқилиб, чўкиб кетган. Бош прокуратура ушбу хабарни тасдиқлади, дея хабар қилди "Репост".
"Чорвоқ сув омбори ҳудудига икки оила дам олгани келган. 1995 ва 1996 йилда туғилган икки йигит балиқ тутишга мослашган қайиқда сув омборининг нариги қирғоғига боришган. Улар ортга қайтаётганда эхтиётсизлик сабаб қайиқ ағдарилиб кетган ва улар чўкиб кетган. Ҳозирда уларнинг жасади топилмади", - дейилган Бош прокуратура ахборотида.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан қидирув ишлари олиб борилмоқда.