Маълум бўлишича "Ласетти"ни 1994 йилда туғилган Э.Д. бошқарган. У ўзи ишлайдиган автомашина ювиш шохобчасида қаровсиз қолдирилган "Ласетти"ни бесўроқ олиб кетгани таъкидланмоқда.
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ушбу воқеада шохобчада қаровсиз қолдириб кетган ҳайдовчининг ҳам айби борлигини таъкидлаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов олди текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум бўлди.