Ижтимоий тармоқларда "Малибу" машинаси "бежалган" ҳолда турган сурат тарқалди. Сурат телеграм каналларда "болаламоқда".
Суратни тарқатаётганлар юридик университети талабалари ёмон баҳо учун ўқитувчининг автомобилида ёзув қолдирганини таъкидлашмоқда. Сурат шу йил июнь ойида сессия даврида олингани айтилмоқда.
Талабалар автомашина устига кетчуп билан "Фоҳиша" сўзини ёзиб кетишган. Таъкидлаш жоиз, шунга ўхшаш ҳолат аввалроқ дипломатия университетида ҳам содир бўлган эди.