Бугун ижтимоий тармоқларда ЙПХ инспекторлари "Дамас"нинг ортидан автомашинада қувлаб бораётган видеолавҳа тарқалди. Видео телеграм каналларда эълон қилинди.
Видеолавҳада ЙПХ ходимлари "Дамас"ни ҳар қанча "сиқиб" йўл четига чиқаришга ҳаракат қилишмасин ушлай олмаганини кўриш мумкин. Видео сўнггида "ана энди ушладик" деб ходим машинадан тушиб "Дамас"га яқинлашаётганда "уддабурон" ҳайдовчи яна жуфтакни рослади. Ҳозирча воқеага нима сабаб бўлгани маълум эмас. Расмийлар ҳам вазиятни изоҳлагани йўқ.