Бош прокуратура Тошкент тиббиёт академисига ўқишга киритиб қўяман деб 25 минг доллар талаб қилган шифокорни қўлга олди.
Маълум бўлишича, Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Нов қишлоқ врачлик пункти шифокори А.Қ. фуқаро И.А.ни танишлари орқали Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга киритиб қўйиш эвазига Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Шифокорлар кўчасида фирибгарлик йўли билан 25.000 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.