Бугун сайтимизда ЙПХ инспекторлари "Дамас" ортидан қувлаб ета олмагани ҳақида хабар берган эдик.
ИИББ ушбу вазиятга изоҳ берди. Таъкидланишича воқеа 28 июл куни соат 17:00 ларда содир бўлган. Маълум бўлишича "Дамас" ҳайдовчиси Сағбон кўчасида бошқа ҳайдовчиларга ҳалақит қилиб қарама-қарши ҳаракатланган ва ЙПХ инспекторининг тўхташ ишорасига бўйсунмаган. Шундан сўнг унинг ортидаН тақиб қилинган. Лекин йўловчилар ҳаётига хавф солмаслик мақсадида тақиб кейинчалик тўхтатилган.
Сайтимиз мухбирининг хабар беришича "Дамас"ни ким бошқаргани маълум эмас. Лекин 01 А 063 SА рақамли "Дамас" Н.Ф. номига расмийлаштирилганлиги ва ҳозирда ушбу машинага ишончнома тўрт нафар фуқароларга берилганлиги маълум бўлган.
Ҳозирги вақтда “Дамас”ни ким бошқарганлигига аниқлик киритилмоқда, дея маълум қилган пойтахт ИИББ.