Самарқандда 10 кунлик келинчакни таниб бўлмас даражада калтаклаган эрга ҳукм ўқилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, жорий йил 24 июль куни муштумзўр эрга суд ҳукми ўқилган. Унга кўра эр 3 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилган. Мухбирнинг қўшимча қилишича суд куни эрнинг биронта қариндоши уни қўллаб-қувватлашга келмаган. Зўравон эрнинг адвокати келиндан кечиришни сўраган, лекин у кечирмаган.