Аввалроқ сайтимизда жорий йил 24 июл санасида Чорвоқ сув омборида соат таҳминан 14:00 ларда икки йигит қайиқдан йиқилиб, чўкиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун EVERYDAY.UZ манбаларининг таъкидлашича чўкиб кетган Дилшод исмли йигитнинг жасади топилган.
Эслатиб ўтамиз, 1995 ва 1996 йилда туғилган икки йигит балиқ тутишга мослашган қайиқда сув омборининг нариги қирғоғига боришган. Улар ортга қайтаётганда эхтиётсизлик сабаб қайиқ ағдарилиб кетган ва улар чўкиб кетган.