26 июль куни фуқаро Ж.Ю. ариза билан мурожаат қилиб унда “Т” исмли шахс унинг таниши А.И.ни ўқишга киритиб куйиш эвазига 12 минг АҚШ доллари талаб қилаётганлигини ва унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Бу ҳақда ''Халқ сўзи" хабар берди.
Ж.Ю.нинг аризасини текшириш мақсадида Тошкент шаҳар прокуратураси, ИЖҚК Департаменти ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Фуқаро Ш.Т. ўзининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали А.И.ни Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ўқишга олиб кириб қуйишни ваъда қилиб Ж.Ю.дан 12 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида Тошкент шаҳар прокуратураси, ИЖҚК Департаменти ва ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда далилий ашёлар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан 27.07.2019 йилда Ш.Т. нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.