Жорий йил 28 июл куни кеч соат 22:30 ларда Фарғона вилоятида "Ласетти" ва "ВАЗ-2106" ("Жигули") иштиирокида ЙТҲ содир бўлди.
ЙТҲ натижасида "Жигули" йўловчиси 48 ёшли Улуғбек Аҳмаджонов ҳаётдан кўз юмган. Дастлабки маълумотларга кўра воқеага "Ласетти" ҳайдовчиси 1991 йилда туғилган Ш.Ю.нинг қарама-қарши йўлга чиқиб кетгани сабаб бўлган. Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
"Дарё"нинг тасдиқланмаган маълумотларга асосланби хабар беришича, вафот этган Улуғбек Аҳмаджонов Қўштепа тумани ободонлаштириш бўлимида ишлаган. У ўша куни Риштонда ўтказилган ҳашардан қайтаётган бўлган.
27–28 июль кунлари Фарғона вилоятининг Риштон туманида ҳашар ўтказилиб, унда бутун вилоятнинг шаҳар ва туманларидан 13562 нафар ҳашарчи иштирок этган. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ушбу ҳашарни ноқонуний деб атаган.