Самарқандда судьянинг 26 ёшли ёрдамчиси жавобсиз севги туфайли ўзини осиб ўлдирди. Бу ҳақда "Daryo-Live" хабар қилди.
Маълум бўлишича, 28 июль якшанба куни Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича суди судьясининг катта ёрдамчиси ўз уйида телефон симига осилган ҳолда топилган.
Суднинг 26 ёшли ходими уйидаги металл зинапояга телефон симидан фойдаланиб, ўзини осган. Унинг жасади қариндошлари томонидан соат тахминан 11:00 атрофида топилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёш йигит жавобсиз севги туфайли ўз жонига қасд қилган. Танишлари унинг жуда таъсирчан инсон бўлганини айтган.
Ҳозирги пайтда Самарқанд тумани прокуратураси ушбу ҳолат бўйича суриштирув ишларини олиб бормоқда. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Ҳуқуқ-тартибот органлари ҳолатни ўз жонига қасд қилиш сифатида баҳолаган.