Тошкент давлат шарқшунослик институтининг “Марказий Осиё халқлари тарихи” кафедраси мудири лавозимида ишлаган Саидов Шавкат Жумабаевич 2013 йил 10 йилга озидликдан маҳрум этиш ҳамда 3 йил турли раҳбарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуидан маҳрум этилиш ҳукми билан қамалган эди. У пора олганликда айбланган эди.
Энди Ш. Саидов Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясининг 2019 йил 22 февралдаги ажрими билан унга қўйилган айбловлар бекор қилиниб, айбсиз деб топилди.
Ҳозирда у билан қайта шартнома тузилиб, ўзи ишлаган институтга ишга қайтган.