Жорий йилнинг 24 июль куни Чорвоқ сув омборига чўкка йигитлардан яна бири 1996 йилда туғилган Анвар Илҳомовнинг жасади бугун, 2 август куни топилган. Бу ҳақда "Қалампир.уз" хабар қилди.
Қайд этилишича, 23 яшар Анвар Илҳомовнинг жасади ўзи чўккан жойдан 45-50 метр чуқурликдан топилган. Уни қидириш ишлари Россиядан келган ғаввослар томонидан олиб борилган. Бугуннинг ўзида Илҳомовнинг жасади суд-тиббий экспертизасидан ўтказилиб, оила аъзоларига топширилган.
Маълумот учун, оила аъзолари билан биргаликда, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Нанай МФЙ, Нанай кўчаси, 86-уйга (далаҳовлига) дам олиш мақсадида келиб, дала ҳовлининг орқа пастки томонида жойлашган Чорвоқ сув омборига чўмилиш мақсадида тушган уч йигитдан иккиси сувга чўкиб кетган эди.
Аввлроқ, 30 июл куни Дилшод Рихсибоевнинг жасади топилган эди.