Тошкентда аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича жорий йил 2 август куни, тунги соат 02:30 ларда "Ласетти"ни бошқариб кетаётган 25 ёшли Мелиқул Н. Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчасида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дарахтга бориб урилган.
Ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Дастлабки таҳминларга кўра ҳайдовчи бошқарув пайтида ухлаб қолган.