Тошкентда талаба чўкиб кетди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ.
Маълум бўлишича жорий йил 1 август куни 1999 йилда Шаҳрисабзда туғилган Суюнқул Турдимуродов Қичқириқ каналида чўмилаётганда, чўкиб кетган. Бу ҳақда унинг дўсти А.Муродов Тошкент шаҳар ФВБга маълум қилган.
Шундан сўнг ФВБ отряди Тошкент давлат техника университети 2-курс талабасини 4 кун қидирган. Бугун, 4 август куни боланинг жасади у чўккан жойдан 4 км узоқликдан топилган дея хабар қилди "Қалампир.уз".