Жорий йил 1 август куни Нарпай туманида 26 ёшли ногирон ўғил Т.Х. отаси, 56 ёшли Б.Х.ни пичоқлаб ўлдириб қўйган. Бола отасининг юрагига пичоқ санчган. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича ота ва ўғил азалдан жанжаллашиб келишган. Боланинг бир қўли ўсмай қолганлиги сабаб у ногирон бўлиб қолган. Ота эса фарзандини турткилайверган. Хатто фарзанд маълум вақт ота-онасидан алоҳида ижарада ҳам яшаб юрган. Лекин отанинг ўлимидан аввал улар бирга яшашган. Воқеа содир бўлган куни ота уйини қулфлаб, кетиб қолган ва келини, ўғли ва иккита фарзанди кўчада иссиқда қолиб кетган бўлган. Иссиққа чидай олмаган фарзанд эса эшикни бузиб, уйга кирган. Ота эса уйига келиб ушбу ҳолатни кўргандан сўнг фарзанди билан жанжаллашган ва оқибатда ўғил отасининг юрагига пичоқ санчган. Олинган тан жароҳатлардан ота ҳаётдан кўз юмган.
"Ҳордиқ.уз"нинг хабар беришича ҳозирда 26 ёшли Т.Х.га нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.