Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида мактаб ўқувчиси икки кишини пичоқлади.
Маълум бўлишича, кеча 5 август куни Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида яшовчи 9-сонли ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси, 16 ёшли И.А.Бекобод туманида Навоий МФЙ ҳудудида ўзаро жанжал оқибатида Шова маҳалласида яшовчи, 40-сонли ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси, 16 ёшли Д.Т.нинг қорин қисмига ҳамда уларни ажратмоқчи бўлган, Бекобод шаҳри Беруний кўчасида яшовчи, 2-сонли ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси, 15 ёшли Д.А.нинг елка қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
Натижада Д.Т. ва Д.А.лар касалхонага ётқизилганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, И.А. ушланган.
Ҳозирда воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея маълум қилди ИИВ.