Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги Бўрижар каналидан номаълум жасад топилган. Бу ҳақда 31 ёшли Бобур Р. Тошкент шаҳар ИИББга маълум қилган.
ФВВ қутқарувчилари жасадни сувдан олиб чиқишган. Сўнгра унинг шахсига аниқлик киритилган. Маълум бўлишича сувдан Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилган 27 ёшли А.М.нинг жасади топилган. У жорий йил 1 август куни қидирувга берилган эди.
Ҳозирда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.