Тошкент вилояти Пискент туманида ўғил ўз отасини уриб ўлдириб қўйди.
Бу ҳақда ИИВ маълумот берган. Маълум бўлишича жорий йил 5 август куни 27 ёшли О.А. маст ҳолатда бўлган отаси 57 ёшли Ў.А.нинг турли жойларига урган ва жароҳат етказган. Натижада ота воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда О.А.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.