Фарғона вилоятида 18 ёшли йигит ўзаро жанжал оқибатида вафот этди. Бу ҳақда ИИВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, Фарғона туманида 2019 йил 7 август куни Ёшларобод кўчасида яшовчи 26 ёшли А.Ғ. Садо кўчасида жойлашган футбол майдончасида ўзаро жанжал оқибатида таниши Оқбилол кўчасида яшаган 18 ёшли И.У.нинг юзига қўллари билан урган вақтида, И.У. боши билан ерга йиқилиб тушган. Натижада И.У. жароҳат олиб касалхонага келтирилганида вафот этган. А.Ғ. ушланган.
ИИВнинг қўшимча қилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Иллюстратив сурат.