Бош прокуратура: Қорақалпоғистонда “Қизил китобга” киритилган ҳайвонни овлаган броконьерлар қўлга олинди. Улар ҳайвонот дунёсига 100,3 млн сўм зарар етказишган

Бош прокуратура: Қорақалпоғистонда “Қизил китобга” киритилган ҳайвонни овлаган броконьерлар қўлга олинди. Улар ҳайвонот дунёсига 100,3 млн сўм зарар етказишган
Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманида броконьерлар қўлга олинди.

Маълум бўлишича, 2019 йил 3 август куни Тахтакўпир тумани “Қўнғираткўл” овул фуқаролар йиғини ҳудудида, Тахтакўпир туманида яшовчи фуқаро Х.Қ ўзининг “ИЖ-58” русумли 12 калибрли 2 стволли ов милтиғи билан фуқаролар Д.М, А.Ж ва М.Т билан бирга “Уаз-469” русумли автомашинада ёритқич ускуналар билан фойдаланган ҳолда, ноқонуний равишда Ўзбекистон Республикасининг “Қизил китобига” киритилган сут эмизувчилар турига мансуб бўлган 3 дона жайронларни овлаб, отиб ўлдирган.

Натижада мазкур шахслар «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида «Ов ва балиқ овлаш қоидалари» талабларини бузиб, Ўзбекистон Республикаси ҳайвонот дунёсига жами 100,3 млн сўм зарар етказишган.

Бош Прокуратуранинг маълум қилишича, мазкур ҳолат бўйича Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойда халқаро лойиҳани қўлга киритди…

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойнинг Шинжон қишлоқ хўжалик фанлар академияси билан ҳамкорликда 3 йилга мўлжалланган халқаро...
Кеча, 20:06

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Бош прокуратура: Қорақалпоғистонда “Қизил китобга” киритилган ҳайвонни овлаган броконьерлар қўлга олинди. Улар ҳайвонот дунёсига 100,3 млн сўм зарар етказишган