Жорий йил 8 август куни Бухоро шаҳар ИИО ФМБга Пиридастгир кўчасида жойлашган 23-сонли мактаб олдидаги ариқдан ўғил боланинг жасади оқиб келганлиги хабар қилинган.
Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жасад Когон тумани Сорғун МФЙда яшаган, 2017 йилда туғилган Ш.Н. эканлиги аниқланган.
Маълум бўлишича, бола шу куни эҳтиётсизлиги оқибатида яшаш уйининг олдидан оқиб ўтувчи ариқга тушиб кетиб, сувга чўккан, дея хабар қилди uz24.uz.