Самарқандда 13 ёшли бола зўрлашда гумонланмоқда. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Пайариқ туманида кам таъминланган оилалар учун ажратилган ётоқхонада бола қизни музқаймоқ билан қизиқтириб, уйига олиб киргани таҳмин қилинмоқда. Гувоҳлар воқеа 1 августда содир бўлгани ва қиз ҳақиқатдан зўрланганини айтишмоқда.
"Қиз шифохонага ётқизилган. Уни тез ёрдам машинасида олиб кетишди", - дейди гувоҳлар.
Қиз ҳақиқатдан ҳам шифохонага зўрлаш аломатлари билан ётқизилганини туман шифохонасида ҳам тасдиқлашган. Лекин суд-тиббиёт экспертизаси натижаси ҳали маълум эмас. Вазият ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан ўрганилмоқда.
Таъкидлаш жоиз, туман ҳокимияти ушбу ҳолат бўйича ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини айтган. Ҳозирча бошқа расмий идоралар вазиятга изоҳ бергани йўқ.