Қорақалпоғистон Республикасида оилавий жанжал аянчли тус олди.
Маълум бўлишича, 2019 йил 11 июль куни Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманида яшовчи 25 ёшли Р.С. исмли аёл уйида оилавий жанжал оқибатида қайнотаси 62 ёшли Ф.Х.нинг орқа кўкрак қисмига кетмон билан уриб жароҳат етказган.
Натижада Ф.Х. касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Р.Собирова ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея хабар қилди ИИВ.