Қашқадарёда хиёнат сабаб ажрашган эр хотинини пичоқлаб, ёқиб юборди

Қашқадарёда хиёнат сабаб ажрашган эр хотинини пичоқлаб, ёқиб юборди
Шаҳрисабз шаҳридаги «Ипак йўли» маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида жорий йилнинг 8 августидан 9 августига ўтар кечаси фожиа юз бергани ҳақида "nasafnews.uz" хабар қилди.

Бир йил аввал хотинининг хиёнати сабабли эр-хотин қонуний ажратилган. Эркак собиқ хотинининг бошқа бир эркак билан муносабатда эканини эшитиб, собиқ хотини яшовчи хонадонга 8 август тунида келади. Эшикни очишини сўрайди, бироқ эшикни очмагач, уйнинг орқа томонидан дераза орқали киради. Уйда бўлган 2 нафар фарзанди ва аёлга учи ўткир жисм билан тан жароҳати етказади.

Болалар отасидан қочиб, кўчага чиқишга уринадилар ва бунга муваффақ бўладилар. Аёл эса оғир тан жароҳати туфайли уйдан чиқа олмайди. Бундан фойдаланган эркак аёлни кўрпа-тўшакка ўраб уйни ёқиб юборади.

Уйда кучли ёнғин содир бўлади ва 2-қаватдаги 4 хонали хонадон бутунлай ёниб кетади. Гувоҳларнинг айтишича, аёл танаси бутунлай куйган ҳолда топилган.

Воқеа юзасидан ФВВ ва ИИВ томонидан расмий маълумот берилмаган.

Эркак ўзини Шаҳрисабз шаҳар ИИБга топширгани айтилмоқда!

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойда халқаро лойиҳани қўлга киритди…

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойнинг Шинжон қишлоқ хўжалик фанлар академияси билан ҳамкорликда 3 йилга мўлжалланган халқаро...
Кеча, 20:06

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Қашқадарёда хиёнат сабаб ажрашган эр хотинини пичоқлаб, ёқиб юборди