Тошкентда эркак хотинининг ўйнашини пичоқлаб ташлади. Бу ҳақда 7news.uz хабар қилди.
Маълум бўлишича Г.А. 82-сонли мактабда хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари бўлиб ишлайдиган хотини Г.Ш.нинг ўша мактабда қоровул бўлиб ишлайдиган М.Р. билан ижтимоий тармоқда гаплашиб юришини билиб қолган. Хотини қоровулни ўз телефонига "Мақсуда опа" номи остида сақлаб қўйган. Вазиятдан хабар топган эр хотинининг ўйнаши М.Р.дан ўч олишга отланади ва унинг жинсий аъзосини кесиб ташлайди.
Манбанинг қўшимча қилишича, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан, 1-1007-1903/72-сонли жиноят иши қўзғатилган.