Тошкентда фирибгар ҳолати аниқланди.
Маълум бўлишича 34 ёшли Истора Н. 41 ёшли Абдулла У.га банкдаги таниши орқали долларни "арзон"га 7 000 сўмдан, 65.700 долларни 460 млн сўмга олиб беришни ваъда қилади. Абдулла эса Исторага ишониб 2019 йил январь-март ойларида давомида унга барча айтилган пулларни берган. Лекин Истора олган пулларнинг барчасини ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборгани маълум бўлган.
Шундан сўнг Абдулла пойтахт ички ишлар органларига мурожаат қилган ва ҳозирда Исторага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноий иш қўзғатилган.