Тошкентда қамоқхонадан хавфли жиноятчи қочиб кетди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири 7news.uz маълумотига таяниб.
Маълум бўлишича, маҳкум 43 ёшли А.О. Тошкентдаги 51- манзил колонияда жазо муддатини ўтаëтган бўлган.
У Жиноят кодексининг 97- моддаси («Қасддан одам ўлдириш») тартибида айбланиб, узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Қизиқ томони, одатда маҳкумларнинг паспорти олиб қўйилади, лекин у қочганда ёнида паспорти бўлгани ҳам таҳмин қилинмоқда.
Маҳкумнинг қочиб кетгани ортидан ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан қидирув эълон қилинган.