Навоийда эр-хотин ЙПХ ходимини дўппослаб, кийимини йиртиб ташлади

Навоийда эр-хотин ЙПХ ходимини дўппослаб, кийимини йиртиб ташлади
Навоий вилоятининг Кармана туманида эр-хотинга суд ҳукми ўқилди, дея хабар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди раиси Алишер Сайдуллаев маълумотига таяниб.

Маълум бўлишича Б.Жумаев ва С.Жумаевалар 2019 йил 23 март куни ўзларининг "Кобалт" автомашинасини бошқариб келаётганда “Самарқанд” ЙПХ масканида йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан тўхтатилган. Ходим ҳайдовчидан керакли ҳужжатларни талаб қилган пайтда маст ҳолдаги Б.Жумаев ва хотини С.Жумаева унга ташланиб кетишган. Улар ходимнинг телефонини синдириб, юзини тирнаб, дўппослаган ва кийимини ҳам йиртиб ташлаган.

Шундан сўнг улар ушланган ва айбига тўлиқ иқрор бўлган.

Суд ҳукми томонидан тегишли моддалар билан Б.Жумаевга 2.027 300 сўм, судланувчи С.Жумаевага 1.419 110 сўм миқдорида жарима тайинланган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. гулноза 16 август 2019 14:00
    яхшиям орган ходимлари бор юртимиз тинч мехнатлари халол ! буларга ухшаганланларга катикро жазо бериш керак эди
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Навоийда эр-хотин ЙПХ ходимини дўппослаб, кийимини йиртиб ташлади