Аввалроқ сайтимизда Тошкентдаги 51- манзил колонияда жазо муддатини ўтаëтган маҳкум қочиб кетгани ҳақида хабар берган эдик. ИИВ ана шу ҳолатга расмий муносабат билдирди.
ИИВнинг маълум қилишича Тошкент шаҳрида жойлашган 51-сон манзил-колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни фойдали меҳнатга жалб этиш мақсадида “UY JOY QURILIS” МЧЖ билан пудрат шартномаси тузилган ва ушбу шартномага кўра улар меҳнат олиб боришган. Уларга 800 минг сўмдан 2,7 млн. сўмгача бўлган миқдорида ойлик маоши ҳисобланиб келинган ва уларнинг ойликларидан ҳеч қандай пул ушланиб қолинмаган.
Қўшимча қилинишича, жорий йил 26 июль куни жазони ўтаётган маҳкум О.Абдуллаев номаълум томонга кетиб қолган ва ҳозирда унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Лекин вазирлик сайтида берилган муносабат ва хабарда илова тарзда маҳкумнинг сурати ҳамда у ҳақида тўлиқ маълумот берилмаган.