Сурхондарёда ҳокимлик ходими пора билан қўлга тушди

Сурхондарёда ҳокимлик ходими пора билан қўлга тушди
Сурхондарё вилояти Термиз тумани ҳокимиятида мутахассис бўлиб ишлайдиган ходим пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича ходим Шокир Холиқуловга (исм-фамилиялар ўзгартирилган) Термиз шаҳри «Аму соҳил» маҳалласи ҳудудида кўп қаватли уйларни қураётган МЧЖ раҳбари Ҳосил Сайрамов кам таъминланган Дилдора Расуловага шу ерда қурилаётган уйларнинг биридан пул эвазига хонадон ажратишни таклиф қилади. Бунга эса ходим кўнган ва Ш. Холиқулов Ҳ. Сайрамовдан 300 долларни олаётган пайтда қўлга олинган. Аслида эса Д. Расулова МЧЖ раҳбарига 400 доллар берган бўлган.

Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси катта инспектори Муҳаббат Примқулованинг маълум қилишича фирибгарлик қилган икки шахсга жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судида ҳукм ўқилган. Унга кўра, Ш.Холиқулов ва Ҳ.Сайрамовга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Санжар 19 август 2019 09:15
    Яна каррупция
  2. Одам 16 август 2019 19:42
    Бу мингдан биттаси
  3. Рахим Содикоаич Усманов 16 август 2019 19:08
    Ураааа. .. Яшасин энг рахмдил судимиз.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Сурхондарёда ҳокимлик ходими пора билан қўлга тушди