Ўзбекистонлик блогер ўзини поезд остига ташлаб, буни видеога олди.
Блогер бу ишни кўпроқ обуначи йиғиш учун амалга оширгани айтилмоқда. Кўпчилик бундай видеоларни тақиқлаш керак, деб ҳисоблайди. Ахир буни болалар кўриши ва такрорлашга уриниши мумкин.
Мутахассисларнинг фикрича, йигитчанинг омади чопиб, боши омон қолган. Баъзан поездларнинг ост қисмига қандайдир нарсалар ўрнатилади.
Шунингдек, ҳозирда унинг амалга оширган хатти-ҳаракати "крутой"лик ёки аҳмоқлик эканини аниқлаш учун овозга қўйилган ва унинг бу ишини аксарият ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари қоралаган.