Бугун ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокими ўринбосари А.Ваҳабов билан боғлиқ яна бир видеолавҳа тарқалгани айтилмоқда.
Унда бир нечта ҳуқуқ тартибот органи ходимлари фуқарони қурилиш майдонидан олиб чиқиб кетаётганини кўриш мумкин. Тарқалган хабарларга кўра воқеа жорий йил 16 июль куни, Сергели туманида содир бўлган. Унда кўк-оқ бош кийимда ходимларга кўмаклашаётган шахс ҳоким ўринбосари экани айтилмоқда. Ҳозирча вазяитга масъуллар изоҳ бергани йўқ.
Қуйида видеолавҳани ҳавола этамиз.