Андижондаги "Соғлом авлод" стадионида Суперлиганинг 17-тури доирасида "Андижон" ва "Навбаҳор" клублари ўртасида ўйин бўлиб ўтди. Унда "Навбаҳор" клуби Азиз Турғунбоевнинг ягона голи эвазига ғалаб қозонди.
Учрашувда голни рақс билан нишонлагани учун андижонлик мухлислар намнанганлик футбол мухлисларига стадионнинг орқа томонидан тош отишган. Шундан сўнг аксарият меҳмон жамоа мухлислари стадионга тушиб кетган. Ҳозирда жароҳат олганлар йўқлиги айтилмқда. Наманганлик мухлислар махсус кузатувчилар ёрдамида вилоят чегарасигача олиб бориб қўйилгани айтилмоқда.