Ички ишлар ходими ва фуқаро ўртасидаги жанжал акс этган видео тарқалди. Видео телеграм каналларда кенг тарқалган.
Видеода ички ишлар ходими ҳамманинг кўз ўнгида фуқарони калтаклаётганини кўриш мумкин. Ходим фуқаронинг ортидан қувиб, ушлашга ҳаракат қилганини, якунда уни йиқитиб "Сенга неча марта айтдим бу ердан кет деб" айтганини кўриш мумкин. Ходимни бир нечта ички ишлар ходимилари ажратишга уринган, лекин уларнинг ҳаракати бесамар кетган. Ҳозирча воқеага расмий изоҳ берилгани йўқ. Ҳодиса қаерда содир бўлгани ҳам маълум эмас. Қуйида видеолавҳани ҳавола этамиз.