Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида машҳур тадбиркор И.И.нинг катта миқдордаги пули ўғирлангани ҳақида хабар қилди Олий суд матбуот хизмати.
Маълум бўлишича бу ишни унинг хотини З.И, собиқ ҳайдовчиси О.И. қилган.
З.И. турмуш ўртоғи И.И.нинг бошқа аёллар билан юрганини билиб, уни рашк қилиб ўч олишга ахд қилган. Шунда дастлаб хотини унинг сейфидан яширинча йўл билан калитни қўлга киритиб, 35.000 АҚШ доллар пулларини олиб, ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборган. Шундан сўнг хотини ўз отасининг уйига кетиб қолган. И.И.нинг хотини бу билан чекланмаган. У эрининг собиқ ҳайдовчиси И.О. билан тил бириктириб, унинг сейфидан 680.000 АҚШ долларни ўғирлаган. Бу ишни собиқ ҳайдовчи ноқонуний равишда тадбиркорнинг деворидан ошиб тушиб амалга оширган.
Қўлга киритилган пуллар икки шахс ўртасида тенг тақсимланиб, ўз шахсий эҳтиёжлари йўлида сарфлаб юборилган. Ҳозирда шунингдек воқеага алоқадор сифатида З.И.нинг дугонаси ва дугонасининг турмуш ўртоғи А.Д. ва Р.У. ҳамда Қўқон шаҳрида машҳур бўлган фолбин М.А.ларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.