Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида мудҳиш ҳолат юз берди. Эр хотинига 19 марта пичоқ урган.
Маълум бўлишича, жорий йил 11 август, Қурбон ҳайити нишонланган кунда А.Қурбонов ўзининг 1994 йилда туғилган турмуш ўртоғи, М.Қурбонбоевани ўлдирган. У ўша куни хотинига 19 марта пичоқ ургани айтилмоқда. Воқеа соат 22:00-24:00 атрофида содир бўлган. Гувоҳларнинг маълум қилишича келин касалхонага олиб келинганда у ҳали тирик бўлган. Лекинг шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмаган.
Ҳозирча воқеага нима сабаб бўлгани маълум эмас. Human.uz'нинг ёзишича, Хўжайли тумани ИИБ ва Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан вазиятга расмий изоҳ берилмаган.
Маълумот учун, А.Қурбонов ва М.Қурбонбоеванинг икки нафар, 4 ва 1 яшар қизлари бор.