Сурхондарёлик йигит Ўзбекистон конституцион тузумини ағдаришда айбланди

Сурхондарёлик йигит Ўзбекистон конституцион тузумини ағдаришда айбланди
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан сурхондарёлик Ш.О.нинг ноқонуний ишлари фош этилган.

Маълум бўлишича, Сурхондарё вилояти Денов шаҳар, “Қуёшли юрт” маҳалласи, Жаннатмакон кўчасида яшаган, миллати лўли (терговга оид ҳужжатларда шундай келтирилган) бўлган, 1987 йилда туғилган фуқаро Ш.О., Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг(ЖК)нинг 159-моддаси 3-қисми “б” банди, 244,1-моддаси 3-қисми “г” банди ва 244,2-моддаси 1-қисми билан айбланиб, унга нисбатан 1-19-1902/16-сонли жиноят иши юритилган ва у ўзига нисбатан бўлган айблов хулосаси нусхасини 2019 йил 19 июль куни олган.

“Jahon.uz”нинг маълум қилишича, Ш.О. етти йил давомида Россиянинг Тамбов шаҳрига бориб, “Ислом-жиҳодчилари” диний экстремистик оқими аъзолари таъсирига тушиб, ушбу оқим ғояларини қўллаб-қувватлаб, жамоатнинг хуфиёна йиғилишларида иштирок этиб келган.

Шунингдек, Ш.О. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, июн-июль ойларида Тошкент шаҳри “Қўйлиқ” деҳқон бозорида полиз экинлари сотиш билан шуғулланувчи Т.С. билан танишиб, у билан биргаликда ушбу ҳудудда “Ислом жиҳодчилари” диний экстремистик оқимнинг хуфиёна йиғилишларини ташкил қилиб, унда иштирок этиб,Т.С.га Давлат тузумини конституцияга хилоф равишда ўзгартиришга хизмат қиладиган диний экстремистик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган халқаро террорчи ташкилотлар ва гуруҳлар томонидан тайёрланган аудио ва видео материалларни эшиттириш ва намойиш қилиш йўли билан тарқатиб, келажакда у билан биргаликда Ўзбекистон Республикасидан “Ҳижрат” тартибида чиқиб кетиб, Сурия ҳудудига террорчилик ташкилотлари томонидан олиб борилаётган “жиҳод” номи билан ниқобланган жанговар қўпорувчилик ҳаракатларида иштирок этишни режалаштирган.

Бундан ташқари, Ш.О. Россиядан ўзининг доимий яшаш манзилига қайтиб келиб, “ислом-жиҳодчилар” оқимининг аъзолари сафини кенгайтириш мақсадида, таниши М.Ш.нинг номига расмийлаштирилган 9.-5..-1427 рақамидан фойдаланиб, “Телеграмм” ва “Оdnoklassniki.ru” сайтлари орқали “Муса”, “Абу”, Амина”, “Абдулло”, “Абдураҳмон”, “Мустафо Ансорий” номли профиль фойдаланувчиларининг ёрдами билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб, Сурия ҳудудида маҳаллий ҳукуматга қарши жанговар ҳаракатлар олиб бораётган “Таҳвид ва жиҳод котибаси” террорчилик гуруҳи таркибига бориб қўшилишни режалаштирган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. фарход кодиров 20 август 2019 21:57
    бунака одамларни соглом деб булмайди яна хам билмадиму. буларни оллохни кахрига учраган махлуклар деб аташ мумкин
  2. Адолат 20 август 2019 09:41
    Ношукур акли паст Ватан гадо килиш керак
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Сурхондарёлик йигит Ўзбекистон конституцион тузумини ағдаришда айбланди