Қорақалпоғистондаги мудҳиш қотиллик бўйича расмий маълумот берилди

Қорақалпоғистондаги мудҳиш қотиллик бўйича расмий маълумот берилди
Аввалроқ сайтимизда Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида эр хотинига 19 марта пичоқ ургани ҳақида хабар берган эдик. Натижада аёл шифохонада вафот этган эди. Круз.уз сайтига воқеа юзасидан расмий маълумот берилди.

2019 йил 11 августдан 12 августга ўтар кечаси соат 00-20 ларда Хўжайли тумани, “Мустақиллик” ОФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро А.Қ., турмуш ўртоғи М.Қ. билан уйида ўзаро оилавий жанжаллашиб қолиб, қасддан ўлдириш мақсадида турмуш ўртоғи М.Қ. ухлаш учун ётоқхонасига кириб, уйқуга кетган вақтда, ётоқхонага кириб, ошхона пичоғи билан унинг кўкрак қафасига ва танасининг бошқа жойларига бир неча марта қасддан урган.
Олган тан жароҳатлари натижасида фуқаро М.Қ. Хўжайли туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида ошхона пичоғи ашёвий далил тариқасида олиниб, марҳума М.Қ.нинг ўлими сабабларини аниқлаш бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

Мазкур ҳолат юзасидан шу йилнинг 12 август куни Хўжайли тумани прокуратураси томонидан фуқаро А.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида ушланди.

Жиноят ишининг тергови Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган, дейилади Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси расмий ахборотида.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Мубина 21 август 2019 23:29
    Бунака эрларни тириклай кумиш керак ношукурлар кучи аёлига етганми
  2. фарход кодиров 20 август 2019 21:44
    бу вокияларни барчаси тухликка шухлик деб биламан
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Қорақалпоғистондаги мудҳиш қотиллик бўйича расмий маълумот берилди