Олмалиқда 1994 йилда туғилган М.А. 2001 йилда туғилган укаси А.А.ни ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди.
Хабар қилинишича, ака ва ука уяли телефон аппаратини талашиб қолган ва жанжал натижасида М.А. укасининг бўйин сохасига ошхона пичоғини тиқиб олган. Вазиятдан хабар топган ота болани шифохонога олиб кетган, лекин 18 ёшли А.А. йўлда вафот этган.
Ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар прокуратураси томонидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
М.А. тегишли процессуал тартибда ушланган, дейилади хабарда.