Тошкент шаҳрида маст ҳолатда автомашина бошқарган аёл ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича Тошкент шаҳри Муқимий кўчасида автомашина бошқариб келаётган аёл ЙПХ ходимларига шубҳали кўринган. Шундан сўнг тўхтатилганда аёл маст ҳолатда эканлиги ва тиббий кўрикдан ўтказилгандан сўнг у психотроп модда истеъмол қилгани ҳам маълум бўлди. Аёл айнан қандай дори истеъмол қилганини, номини билмаслигини таъкидлаган.