Сергели туманида 2 ойлик чақалоқ эмланганидан кейин вафот этгани ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди

Сергели туманида 2 ойлик чақалоқ эмланганидан кейин вафот этгани ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди
Тошкентнинг Сергели туманида стандарт вакцина олганидан кейин бир неча кун ўтиб, икки ойлик чақалоқ вафот этди. Боланинг онаси ўғлининг ўлимига шифокорларнинг совуққонлиги сабабчи бўлганини айтмоқда.

Тошкент шаҳар прокуратураси август ойида юз берган ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатди.

Муассаса хабарига кўра, невропатолог шифокор кўригидан ўтгач, чақалоққа 24 август куни полиомиелит ва пневмококк инфекциясига қарши вакцина қилинган. Ўша куни кечқурун боланинг тана ҳарорати кўтарилган. 26 август куни эрталаб бола 3-сон шаҳар болалар клиник касалхонасига келиб тушган. Чақалоқда «ўпка синдроми ва бош мия шиши хавфи»ни аниқлашган. Зарур чоралар кўрила бошлаган, аммо эртаси куни боланинг аҳволи анча ёмонлашгач, ўпкаларни сунъий шамоллатиш аппаратига уланган.

28 август куни зарур тиббий ускуналар йўқлиги сабабли, бола Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ўтказилган, бир кеча-кундуздан кейин бола шу ерда жонлантириш бўлимида вафот этган.

Прокуратура хабарида айтилишича, бола касалхонага оғир аҳволда келиб тушган. Навбатчи шифокор уни зарур бўлган ҳар уч соатда эмас, ҳар олти соатда кўздан кечирган. Шунингдек, дастлабки маълумотларга кўра, икки кун аввал аниқ клиник ташхис қўйилмаган, асосий лаборатория таҳлиллари учун биоматериал олинмаган, даволаш ўз вақтида тўғриланмаган.

Прокуратура органлари ўтган ҳафта бошланган текширув давомида икки ойлик чақалоқнинг ўлимига шифокорларнинг алоқадор ёки йўқлигини аниқлайди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Сергели туманида 2 ойлик чақалоқ эмланганидан кейин вафот этгани ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди