Қашқадарёда ҳайдовчи ЙПХ ходимини ҳақоратлади.
Маълум бўлишича, жорий йил 2 август куни қамашилик ҳайдовчи З.А. тезликни оширгани учун тўхтатилган. У 70 км юриш керак бўлган йўлда 77 км/соат тезликда ҳаракатланган ва ушбу ҳолат учун ходимлар томонидан тўхтатилган. Шундан сўнг ҳайдовчи З.А. барча ҳолатни видеотасвирга олган ва 9 август куни ижтимоий тармоқларга жойлаб юборган. Энг эътиборли жиҳати, тасвирга олиш жараёнида З.А. ЙПХ ходимига «устингиздаги формани ечиб, аёллар кийимини кийиб олинг» деган ҳақоратли сўзлар айтган.
Ҳайдовчининг бу хатти-ҳаракати 19 август куни Китоб туман маъмурий суди томонидан кўриб чиқилган ва тегишли моддалар билан ҳайдовчи 7 суткага қамалган. Шунингдек З.А.нинг қамоқда ўтирган ҳар бир куни учун энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида жами 234 150 сўм пул давлат фойдасига ундирилиши белгиланган.