Навоий вилоятида ўғрилик содир этилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири ИИВ ахборотига таяниб хабар қилди.
Маълум бўлишича жорий йил 1 июлдан 18 августгача бўлган вақт оралиғида номаълум шахслар “Кескантерак” МФЙ ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги омборидан 18 750 000 сўмлик 12 500 кг. буғдойни ўғирлаган. Бу ҳақда шу ҳудудда яшовчи 25 ёшли Г.Я. исмли аёл ИИБга маълум қилган.
Шундан сўнг кўрилган чоралар натижасида ўғрилар ушланган. Ушбу жиноятни Навбаҳор тумани Кескантерак маҳалласида яшовчи 48 ёшли З.М. ва Навбаҳор тумани Янгиҳаёт маҳалласида яшовчи 51 ёшли В.Э.лар содир этганлиги маълум қилинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноят иши қўзғатилган.