Тошкентда икки севишганнинг ҳикояси аянчли якунланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Зайниддин билан Маҳлиё (исмлар ўзгартирилган) 2009 йилда бир-бирини севиб қолган. Уларнинг севги қиссаси 2015 йилгача давом этган. Сабаби айнан ўша йили Зайниддин бошқа қиз билан оила қурган. Зайниддин тўйдан сўнг Маҳлиёни унутишга ҳаракат қилган ва орадан бир йил ўтиб яна унга қўнғироқ қилиб, орани тиклаган. Улар учрашишган ва кунларнинг бирида “дача”га дам олгани боришган.
Шу ерда бола қизга тегажонлик қилмоқчи бўлган, лекин уйига совчи келиб, яқинда турмуш қуришини билган қиз болани бу йўлдан қайтаришга ҳаракат қилган ва у билан уришиб, яқинлик қилмаган. Лекин унгача йигит қизнинг беҳаё сурат ва видеоларини ўз телефонига сақлаб қўйган. Шундан сўнг қиз йигитдан ўзини олиб қочган, қўнғироқ ва смсларига жавоб бермаган. Бу воқеалардан сўнг йигит қизга таҳдид қила бошлаган ва кунларнинг бирида қизга конвертда унинг беҳаё суратлари ва “иккинчи хотиним бўласан” деб хат ҳам йўллайди. Шундан сўнг ҳам қиз розилик беравермагач йигит суратларни қизнинг онасига юборган. Шунда йигит барча айбни қизга ағдарган ва қизни йигитга “шантаж” қилаяпти деб тухмат қилган.
Барчасига ойдинлик киритиш учун қизнинг оиласи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилган. Барчаси ойдинлашган ва Зайниддиннинг айблари фош бўлган.
“Ҳуқуқ” газетасининг маълум қилишича, Жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди томонидан З.Баҳриддинов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 136-моддасида (Аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш) кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топилган ва унга 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.