Сурхондарёда мансабдор 2,5 миллиард сўмга яқин маблағни талон-торож қилган

Сурхондарёда мансабдор 2,5 миллиард сўмга яқин маблағни талон-торож қилган
Сурхондарё вилоятида “Ангор пахта тозалаш” АЖ директори 2,5 миллиард сўмга яқин маблағни талон-торож қилган.

Аниқланишича, судланувчи “Ангор пахта тозалаш” АЖ бош директори вазифасида ишлаш чоғида “ПК-17” қабул варақаси ва “7-ХЛ” шаклидаги пахта ҳаракатини ҳисобга олиш дафтарларининг тегишли қисмини тўлдириб, қалбакилаштирган. Ҳужжатнинг сохталигини билган ҳолда, қабул қилинмаган пахта хомашёси учун тўловни амалга оширишга асос бўлувчи расмий ҳужжат сифатида банкка топширган. Тақдим қилинган ҳужжатлар асосида 1 894.4 тонна пахта хомашёси учун фермер хўжаликларининг ҳисоб-рақамларига 2 406 863 000 сўм ўтказишга эришган. У хизмат мавқеини суиистеъмол қилиб, давлат маблағларини талон-торож қилган, дея баҳоланган.

Собиқ директорга 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди ва 209-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилган деб топилди.

Унга нисбатан:

– 1 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик ишларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш;

– 2 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари (иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш шарти билан) жазоси тайинланди.

Етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги инобатга олинган. Ҳукмдан норози томонлар тегишли тартибда шикоят бериш тартиби тушунтирилди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. petcom 8 июн 2020 16:53
    У Вас телефон все время занят, перезвоните как будет время. 8 (812) 200-42-35 Алексей
  2. guest 29 август 2019 20:23
    2, 5 миллиард... бу ҳали ошкор бўлгани, кўп бошли аждарга ўхшайди булар, бечора халқ рўшнолик кўрармикан
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Сурхондарёда мансабдор 2,5 миллиард сўмга яқин маблағни талон-торож қилган