Қашқадарёнинг Ғузор туманида жорий йил 28 август куни 1992 йилда туғилган Х.Р ва унинг икки яшар фарзанди ўлдирилган.
Марҳуманинг 39 ёшли ҳамқишлоғи И.С. ушбу ҳодисада гумонланиб, ушланган.
Маълум бўлишича уйи даҳлизида марҳуманинг бўйин соҳаларининг ўнг ёнбош қисмидан чап томон қулоқ соҳасига қадар ўткир тиғли жисм билан кесилган ҳолатининг аломатлари аниқланган. Воқеа жойидан узунлиги 20 сантиметр бўлган қўлбола пичоқ ҳам топилган.
Ушбу холат юзасидан Ғузор тумани прокуратураси томонидан жиноят иши қузғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея хабар қилди "Дарё".